Линклар

Россияпараст айирмачилар Донецк шаҳридаги телестанцияни эгаллаб олди


Россия тарафдорлари 27 апрель куни Донецк шаҳрида ўтказган намойиш.

Россия тарафдорлари 27 апрель куни Донецк шаҳрида ўтказган намойиш.

Украина шарқидаги Россия тарафдори бўлган айирмачилар Донецк шаҳридаги телестанцияни эгаллаб олди.

27 апрель куни айирмачилар телестанция биносига Донецк халқ республикаси байроғини осиб қўйди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, телестанция биносини ҳарбий кийимдаги юзига ниқоб таққан бир неча юз одам ишғол қилган.

Улар Украина давлат телевидениеси кўрсатувлари эфирдан олиб ташланиши ва ўрнига Россия телеканаллари намойиш этилишини айтган.

Айирмачилар, май ойи бошида Украинадан ажралиб чиқиш бўйича референедум ўтказилишини хоҳлашларини айтган.
XS
SM
MD
LG