Линклар

Македониядаги сайловларда иқтидордаги партия пешқадамлик қилмоқда


Македония сайлов комиссияси якшанба куни мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловларида иқтидордаги Македония миллий бирлик демократик партияси ғалаба қозонганини эълон қилди.

Сайлов комиссияси маълумотига кўра, овозларнинг ярмидан кўпроғи санаб бўлинганидан кейин иқтидордаги партия 42,27 фоиз овоз билан олдинда бормоқда.

Мазкур партия вакили Георге Иванов ҳам президентлик сайловларининг иккинчи босқичида 56 фоиз овоз билан ғолиб чиққан.

Аввалроқ Македониядаги асосий мухолиф куч бўлган социал-демократлар партияси сайлов нодемократик ва адолатсиз ўтганини иддао қилиб, сайлов натижаларини тан олмаслиги ҳақида баёнот берган.

Македония сайлов комиссияси маълумотларига кўра, кечаги сайловларда сайловчиларнинг 53 фоизи иштирок этган.

Халқаро кузатувчилар Македонияда бўлиб ўтган сайловлар ҳақидаги баҳосини бугун, яъни 28 апрель куни бериши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG