Линклар

АҚШ Путин атрофидаги шахсларга нисбатан санкция жорий қилмоқчи


Россиянинг Украинага нисбатан хатти-ҳаракатлари сабабли Вашингтон президент Владимир Путинга яқин бўлган амалдорлар ҳамда улар назорат қиладиган ширкатларга қарши санкциялар жорий қилади.

Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик ишлари бўйича ёрдамчиси Тони Блинкен якшанба куни CNN, CBS ва NBC телеканаллари орқали қилган чиқишида билдирди.

Унинг айтишича, Путин атрофидаги амалдорларга дохил санкциялар ҳақида жорий ҳафта бошида эълон қилинади.

- Бу чора-тадбирлар Путин россияликларга ваъда қилган иқтисодий ўсишга эришиш йўлларини мураккаблаштиради, - дея қайд этди Блинкен.

Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама Россияни Украинадаги тарангликни юмшатиш бўйича Женева битими бажармаётганликда айблаган ва Москвани янги санкциялар жорий этилишида огоҳлантирганди.
XS
SM
MD
LG