Линклар

Обама Россияга қарши навбатдаги санкциялар жорий қилинишини эълон қилди


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама Россияга нисбатан навбатдаги санкциялар бугун эълон қилинишини билдирди. Украинага доир халқаро келишув шартларини бажаришдан бош тортаётган Россияга қарши навбатдаги санкциялар ҳақида Обама Филиппинга қилган сафари давомида эълон қилди.

АҚШ президентига кўра, жазо чоралари айрим шахслар ва ширкатларни нишонга олади ҳамда Россияга юқори технологиялар экспортини чеклашга қаратилади.

Обама Москванинг Украинадаги бўҳронни тинч йўл билан ҳал қилиш имкони бор, лекин бу имкондан фойдаланишни истамаяпти, дея таъкидлади.

Янги санкциялар Россиянинг хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга қаратилганини таъкидлаган Обама, айни чоғда, бу чоралар натижа беришига ишончи комил эмаслигини ҳам эътироф этди.

Унинг айтишича, Москва агрессияни давом эттирадиган тақдирда, Россияга қарши келгусида қўлланиладиган сакнциялар банк ва мудофаа соҳаларига қаратилади.

28 аперель куни Европа Иттифоқи дипломатлари ҳам янги санкциялар масаласини муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG