Линклар

logo-print

Харьков шаҳар мэрига суиқасд уюштирилди


Харьков шаҳри мэри Геннадий Кернес.

Харьков шаҳри мэри Геннадий Кернес.

Украина шарқидаги Харьков шаҳри мэри Геннадий Кернесга қарши суиқасд уюштирилди. Ўқ отар қуролдан яраланган мэр жиддий аҳволда касалхонага олиб борилди.

Хабарларга кўра, 28 апрель куни Кернес номаълум шахс ҳужумига учраган. 54 ёшли Кернес ҳозирда Харьковдаги касалхонада жарроҳлик столида экани айтилмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати “шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда”, дея маълум қилди.

Ҳозирча бошқа тафсилотлар йўқ. Харьков Украинанинг иккинчи йирик шаҳридир.

Россияпараст айирмачилар Харьков ва мамлакат шарқидаги бошқа шаҳарлардаги ҳукумат биноларини шу ой бошларида эгаллаб олган эди. Украина хавфсизлик кучлари ва полицйия Харьковдаги ҳукумат биноаларидан исёнчиларни сиқиб чиқарган.
XS
SM
MD
LG