Линклар

logo-print
28 апрель кундан бошлаб биометрик паспорти бўлган Молдова фуқаролари Шенген ҳудуди мамлакатларга визасиз бора олади. Европа Иттифоқининг Шарқий Ҳамкорлик дастуридаги мамлакатлар орасида Молдова бундай ҳуқуқни қўлга киритган илк мамлакат бўлди.

Европа Парламенти ва ЕИга аъзо давлатлар тўрт йиллик музокаралардан кейин март ойида мазкур қарорни маъқуллаган эди.

Европа Иттифоқи ички ишлари бўйича комиссари Сесилия Малмстром мазкур қарор “Европа Иттифоқи билан Молдова ўртасида одамларнинг ўзаро мулоқоти ҳамда бизнес, ижтимоий ва маданий алоқаларини мустаҳкамалайди”, дея таъкидлади.

Молдованинг европапараст Бош вазири Иурия Леанча ЕИ қўллаб-қувватлаётган ислоҳотлар ва молдоваликлар учун виза режимининг бекор қилиниши Днестрбўйидаги “музлатилган можарони” ҳал этиш учун умид туғдиради, дея баён қилди. Унинг айтишича, мазкур қарор айирмачи минтақа аҳолисининг Молдовага нисбатан муносабатини ўзгартиради.

Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига жавобан ЕИ Шарқи Европа мамлакатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидан боришини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG