Линклар

Ироқда парламент сайловидан олдин зўравонликлар кўпайди


Ҳарбий ва полициячилар сайлов куни хавфсизлик билан шуғулланиш учун икки кун аввал овоз бермоқда.

Ҳарбий ва полициячилар сайлов куни хавфсизлик билан шуғулланиш учун икки кун аввал овоз бермоқда.

Ироқда 30 апрелга белгиланган парламент сайловлари арафасида зўравонликлар кўлами ошгани кузатилмоқда. 28 апрель куни Бағдоддаги сайлов участкаси олдида худкуш бомбачининг ўзини портлатиши оқибатида уч нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлди.

Мамлакат шимолидаги Туз Хомарто шаҳрида ҳам сайлов участкаси олдида рўй берган худкуш ҳужумида уч нафар полициячи ҳалок бўлди. Ироқ Шимолидаги Мосул шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида камид беш киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Сўнгги ҳужумлар армия ва полиция ходимлари парламент сайловларида муддатидан аввал овоз бера бошлаган пайтга тўғри келмоқда. Ҳарбий ва полициячилар сайлов куни хавфсизлик билан шуғулланиш учун икки кун аввал овоз бермоқда.

2011 йилда Ироқдан АҚШ ҳарбийларининг олиб чиқилишидан кейин илк бор ўтказиладиган умуммиллий сайлов олдидан мамлакатда зўравонликлар кўлами кўпайган.
XS
SM
MD
LG