Линклар

Назарбоев Москва университетида Евроосиё интеграциялашуви тўғирисида лекция ўқийди


Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 28 апрель куни Москва Давлат университети талабаларига Евроосиё интеграциялашуви мавзусида маъруза қилади.

Лекция Қозоғистон, Россия ва Беларус президентларининг Москвада учрашишларидан бир кун аввал уюштирилмоқда.

Назарбоев Россия Президенти Владимир Путин ва Беларус Президенти Александр Лукашенка билан Евроосиё Иқтисодий Иттифоқини тузишга доир келишув масаласини муҳокама қилади. Мазкур келишувнинг келаси ойда имзоланиши кутилмоқда.

ЕИИ амалдаги учала мамлакатни ўз ичига олувчи Божхона Иттифоқи ўрнида ташкил қилиниши режалаштирилган.

Россия ҳукумати Европа Иттифоқи моделига кўра ташкил қилинишини айтаётган ЕИИга собиқ иттифоқнинг бошқа давлатларини ҳам қўшишга ҳаракат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG