Линклар

logo-print

Мисрда бирданига 683 киши ўлимга ҳукм қилинди


Миср суди 28 апрель куни 683 нафар исломчи фаол, жумладан Мусулмон Биродарлиги ҳаракати етакчиси Муҳаммад Бадиени ўлимга ҳукм қилди.

Адвокатларга кўра, айни суд маҳкамасида мар ойида ўлмига маҳкум этилган 529 маҳбусдан 492 нафари устидан чиқарилган қарор бекор қилинган.

28 апрель куни ҳукм қилинганлар 2013 йилнинг 14 август куни Миния шаҳрида полициячиларни ўлдирганлик ва ўлдиришга уринганликда айбланаётган эди.

Ўша куни полиция Қоҳирадаги зўравонликлар пайтида ҳокимиятдан четлатилган президент Муҳаммад Мурсийнинг юзлаб тарафдорини ўлдирган эди. ўтган йилнинг июль ойида Мурсий ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Мисрда юзлаб одам ўлдирилди, минглаб одам қамоққа ташланди.

Декабрь ойида ҳарбийлар ёрдамида иқтидорга келган ҳукумат Мусулмон Биродарлиги ҳаракатини террорчи ташкилот, деб эълон қилиб, Мисрда уни тақиқлади.
XS
SM
MD
LG