Линклар

logo-print

Россия Украинада Ўзбекистонга кетаётган парранда гўштини ўтказмади


Россия ўз ҳудуди орқали Украинада ишлаб чиқарилган парранда гўштини Ўзбекистонга ўтказмади. Хабар агентликларига кўра, “Россельхознадзор” федерал хизмати транзит учун тегишли ҳужжатлар йўқлигини важ қилиб кўрсатган.

Хабарларга кўра, Гуково темир йўл текширув пунктида Ўзбекситондаги “Global Leather Manufacture” ширкати учун мўлжалланган 188,5 минг тонна парранда гўшти ушлаб қолинган.

Йирик миқдордаги маҳсулот ушлаб қолингани ҳақида “Россельхознадзор” матбуот хизмати 28 апрель куни хабар тарқатди. Маълум бўлишича, маҳсулот Украинадаги йирик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Миронов парранда фабрикасига доир бўлган.

Бундан икки ҳафта аввал Ўзбекистондан Украинага кетаётган қорамол териси ҳам Россиянинг Гуково темир йўл текширув пунктида ушлаб қолинган эди.
XS
SM
MD
LG