Линклар

ВКонтакте асосчиси Кариб денгизидаги орол давлати фуқаролигини олди


ВКонтакте асосчиси Павел Дуров.

ВКонтакте асосчиси Павел Дуров.

Россиядаги энг йирик ижтимоий тармоқ ВКонтакте асосчиси ва собиқ хўжайини Кариб денгизидаги Сент-Китс ва Невис орол давлатининг фуқаролигини олгани тўғрисида хабар пайдо бўлди.

Россиянинг “Известия” газетаси 28 апрель куни тарқатган хабарга кўра, Павел Дуров Инвестиция эвазига фуқаролик дастури бўйича Америка қитъасидаги энг кичик давлатнинг фуқаролигини олишга муваффақ бўлган.

Дуровга Сент-Китс ва Невис фуқаролиги айнан қачон берилгани айтилаётгани йўқ.

“Известия” ВКонтакте акциядорларига яқин мнабага таяниб, Дуров фуқаролик олиш учувн бу мамлакат иқтисодига 250 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизган.

Дуровнинг ҳозирда қаерда экани номаълум қолмоқда. У ўтган ҳафта TechCrunch Интернет нашрига берган интервьюсида Россияга қайтиш нияти йўқлиги, чунки бу “мамлакат Интернет бизнеси учун тўғри келмаслигини” билдирган эди.
XS
SM
MD
LG