Линклар

logo-print

Харьковлик 10 минг ўзбекнинг бири Украина шарқидаги вазият тўғрисида айтиб берди


28 апрель куни чошгоҳда Харьков шаҳар мэри Геннадий Кернесга суиқасд қилинди. Шу куни кечга яқин олинган хабарларга қараганда, касалхонага ётқизилган шаҳар ҳокимининг аҳволи оғир эди. Кернесга қилинган ҳужум ортида қандай кучлар тургани ҳозирча маълум эмас. Лекин, нима бўлганда ҳам, Харьков мэрига қилинган ҳужум Украина шарқидаги мураккаб вазиятнинг бир унсури сифатида қабул қилиниши аниқ.


Вазият эса чиндан ҳам ўта мураккаб. Куни кеча Донецк вилоятида россияпараст кучлар вилоятни “Донецк халқ республикаси”, деб эълон қилган эди. 27 апрель куни эса Луганск вилояти “Луганск халқ республикаси”, деб эълон қилинди.

Бу ҳақда эълон қилган бир неча юз кишилик митинг вилоятга Россия ҳарбийларининг киритилишини сўради.

Кузатувчилар Украина шарқидаги вазиятнинг мураккаблашуви ортида Москва турганини иддао қилмоқда.

Айни пайтда АҚШ президенти Барак Обама Россияга нисбатан навбатдаги санкциялар 28 апрель куни эълон қилинишини билдирди.

Биз бугун Украина шарқидаги воқеаларга бу мамлакатнинг Киевдан кейинги иккинчи йирик шаҳри бўлган Харьковда яшаб турган қарийб 10 минг нафар ўзбекнинг бири, ўзини Шуҳрат, деб таништирган тадбиркорнинг кўзи билан қарашга қарор қилдик.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди
XS
SM
MD
LG