Линклар

logo-print

АҚШ Игорь Сечин дохил Россия амалдорлари ва ширкатларига қарши санкция эълон қилди


Игорь Сечин президент Владимир Путиннинг яқин сафдоши ва Россиянинг иккинчи қудратли шахси ҳисобланади.

Игорь Сечин президент Владимир Путиннинг яқин сафдоши ва Россиянинг иккинчи қудратли шахси ҳисобланади.

Қўшма Штатлар Россия Президенти Владимир Путиннинг яқин сафдоши ҳисобланган Игорь Сечинга нисбатан сакнция жорий қилди. Москванинг Украина бўҳронидаги “инкор қилиб бўлмайдиган” ролига жавобан жазо чоралари Роснефть давлат ширкати раҳбаридан ташқари Россиянинг яна олти амалдори ҳамда 17та ширкатига ҳам тааллуқлидир.

Давлатга қарашли Роснефть ширкати бошқарув кенгаши раиси Сечин Россиядаги Путиндан кейинги энг қудратли шахс сифатида кўрилади.

Оқ уй 28 апрель куни жорий қилган санкциялар Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилган Россияга қарши қўлланилаётган жазо чораларининг учинчи даврасидир.

Янги санкцияларга тортилган бошқа амалдорлар орасида Россия парламентининг нуфузли вакилларидан бири ва Қўшма Штатларнинг ашаддий танқидчиси ҳисобланган Алексей Пушков ҳам бор.

Жазо чоралари дунёдаги энг йирик Газпром газ ширкатига дахл қилмади. АҚШ Конгресси аъзолари Обама маъмуриятини Газпромни ҳам сакнкцияга тортишга чақириб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG