Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:53

Вашингтон Миср суди қарори юзасидан хавотир билдирди


АҚШ Мисрдаги оммавий судлов, айниқса, 683 нафар айбланувчига нисбатан ўлим ҳукми чиқарилганидан чуқур ташвишда. Бу ҳақда душанба куни Оқ Уй томонидан тарқатилган матбуот варақчасида айтилади.

АҚШ маъмурияти баҳосига кўра, 28 апрель куни Миср суди томонидан чиқарилган ҳукм халқаро адлиянинг энг элементар стандартларига ҳам жавоб бермайди.

Оқ Уй Миср ҳукумати ҳар бир фуқаронинг аниқ далиллар тақдим этилиши ва адвокат хизматидан фойдалана билиши кўзда тутилган адолатли судлов ҳуқуқидан истифода эта олиши учун масъул, деган фикрда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Миср суди 683 нафар исломий фаол, жумладан, Мусулмон Биродарлиги ҳаракати етакчиси Муҳаммад Бадиани ўлимга ҳукм қилган.
XS
SM
MD
LG