Линклар

logo-print

ЕИ санкция жорий қилинажак россияпараст амалдор рўйхатини кенгайтирди


Европа Иттифоқи дипломатлари Россиянинг Украинага нисбатан олиб бораётган сиёсатига жавобан санкция қўлланажак амалдорлар рўйхатига яна 15 нафар россиялик ва россияпараст шахс номини қўшиш қарорига келди.

Мазкур рўйхатни кенгайтириш қарори ЕИга аъзо 28 мамлакат элчисининг душанба куни Брюсселда ўтган учрашувида олинди.

Рўйхатга қўшилган 15 нафар шахсга нисбатан виза чеклови жорий қилиниши ва уларга қарашли маблағлар музлатилиши кутилмоқда.

Айни пайтда рўйхатга тиркалган амалдорлар исми ЕИ расмий журналида чоп қилинмагунича очиқланмаслиги билдирилди.

Шу тариқа, ЕИ томонидан санкция жорий қилинадиган россиялик ва россияпараст амалдорлар рўйхатидагилар сони 48 кишига етди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қўшма Штатлар Россия президенти Владимир Путин атрофидаги етти киши ва уларга алоқадор 17 ширкатга нисбатан янги санкциялар жорий этилиши ҳақида эълон қилганди.
XS
SM
MD
LG