Линклар

Шойгу Россия қўшинлари Украинага бостириб кирмаслигига ваъда берди


Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 28 апрель куни АҚШ мудофаа вазири Чак Ҳейгл билан телефон суҳбати чоғида уни “Россия Украинага ҳужум қилмайди”, дея ишонтирди.

Шойгу Ҳейглга Россия қўшинлари Украина чегараси яқинида машқ ўтказганларидан кейин ўз казармаларига қайтганини айтди.

Россия мудофаа вазири бу иш Украина расмийлари ўз ҳарбийларини мамлакат шарқидаги қуролсиз аҳолига қарши ишга солмасликларини билдирганларидан кейин амалга оширилганини қайд этди.

Шунингдек, Шойгу АҚШ ва НАТО қўшинларининг Россия чегараси олдидаги фаоллиги ошишини “мисли кўрилмаган ҳодиса”, деб атади.

Россия билан Украина орасида таранглик кучайиши қабатида 28 апрель куни 150 чоғли америкалик ҳарбий Эстонияга кириб келган. Бўҳрон чоғида Вашингтон томонидан Польша ва Болтиқбўйи мамлакатларига юборилган ҳарбийлар сони эса 600 кишига етган.
XS
SM
MD
LG