Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:27

Ўзбекистон Туркий тилли мамлакатлар парламент ассамблеясига қўшилиши мумкин


ТуркПА мажлисларининг биридан лавҳа, Бишкек, 2012 йилнинг 15 июни.
ТуркПА мажлисларининг биридан лавҳа, Бишкек, 2012 йилнинг 15 июни.
Ўзбекистон Туркий тилли мамлакатлар парламент ассамблеясига кириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ТуркПА бош котиби Жандўс Асанов маълум қилди.

Унинг қайд этишича, Туркий тилли мамлакатлар парламент ассамблеяси Ўзбекистон ва Туркманистоннинг тез орада ассамблеяга аъзо бўлишига умид қилмоқда.

- ТуркПА туркий тилли мамлакатларнинг барчаси учун очиқ. Ўйлайманки, яқин келажакда Ўзбекистон ва Туркманистон ТуркПА ва туркий ҳамкорликнинг бошқа тузилмалари таркибига киради, - дея иқтибос келтиради Жандўс Асанов сўзларидан “Интерфакс-Қозоғистон” агентлиги.

ТуркПА бош котибига кўра, айни пайтда Тошкент ва Ашхобод бундай имкониятни ўрганиб чиқмоқда.

Туркий тилли мамлакатлар парламент ассамблеясига шу кунда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия каби мамлакатлар аъзо.
XS
SM
MD
LG