Линклар

logo-print
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қамоқда қолаётган таниқли журналист Муҳаммад Бекжон масаласи илк бор АҚШ Давлат Департаментининг "Матбуотни озод қилинг!" деб аталувчи йиллик матбуот йиғинида тилга олинди. 60 ёшли Муҳаммад Бекжон 1999 йил 16 февраль портлашларига алоқадорликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва 2012 йилда унга яна 5 йил қўшиб берилган.


Вашингтонда уюштирилаётган "Матбуотни Озод Қилинг" номли кампания доирасида АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Жэн Псаки 28 апрель куни журналистлар билан суҳбатда эътиборни Муҳаммад Бекжон тақдирига қаратди.

- Муҳаммад Бекжонов 1999 йилдан буён қамоқда қолаётган ўзбекистонлик журналистдир. Бекжонов Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига кўра, дунёдаги энг узоқ қамоқда қолаётган журналистлардан. 2012 йилда Бекжонов озодликка чиқиш вақти келганида қамоқхона тартибини бузганлик айби билан унга беш йиллик қамоқ муддати қўшиб берилди. Унинг соғлигига сўнгги 15 йил мобайнида жиддий путур етди. У ҳозир зудликда тиббий муолажага муҳтож. Ўзбекистон ҳукуматини зудликда унга тиббий ёрдамни кўрсатишга чақирамиз, - деди Псаки.

Ўтган йил Париждаги "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти ўзининг йиллик мукофотини Муҳаммад Бекжонга бериш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Матбуот эркинлиги ҳимояси учун курашчи сифатида тақдирланаётган Муҳаммад Бекжон қамалишидан олдин мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси нашрига муҳаррирлик қилган.

60 ёшли Муҳаммад Бекжон 1999 йил 16 февраль куни Тошкентда содир бўлган портлашларга алоқадорликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва бу муддат 2012 йилда тугаши керак эди.

Аммо у 2012 йилнинг 25 январь куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги қамоқхонада бўлиб ўтган маҳкамада “ички тартибни бузди”, деган айблов билан яна беш йиллик жазога ҳукм қилинган.

Муҳаммад Бекжон ўзи устидан ўтказилган маҳкамада портлашларга алоқадорлик ҳақидаги айбларни қатъиян рад этган эди.
Муҳаммад Бекжоннинг рафиқаси Нина Бекжон ва уч қизи АҚШда яшайди.

Ҳозирда Бекжон Навоийдаги Зарафшон қамоқхонасида сақланмоқда. Шу йилнинг март ойида уни қамоқхонага бориб кўрган рафиқаси Нина Бекжон турмуш ўртоғининг соғлиғи ўта ёмонлашгани ва унга жарроҳлик амалиёти зарурлигини айтган эди.

Муҳаммад Бекжоннинг рафиқаси ва уч қизи ҳозир Америка Қўшма Штатларида яшашади.

Қамалишидан олдин Муҳаммад Бекжон мухолифат нашри ҳисобланган “Эрк” газетасига бош муҳаррирлик қилган.

У мухолифатдаги Ўзбекистон халқ ҳаракати ва Эрк партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг укасидир.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Муҳаммад Бекжон президент Каримовнинг сиёсий рақиби бўлган акаси Муҳаммад Солиҳнинг фаолияти учун жазоланганини айтишади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG