Линклар

Осиёнинг тўрт давлатига сафарининг сўнгги босқичи ўлароқ Филиппинга борган АҚШ Президенти Барак Обама сешанба куни пойтахт Манила яқинидаги Fort Bonifacio базасида Америка ва Филиппин ҳарбийлари билан учрашди.

28 апрель куни Вашингтон ва Манила мудофаа соҳасида ҳамкорликка оид камида 10 йилга мўлжалланган шартнома имзолади.

Мазкур келишув АҚШ ҳарбийларига Филиппиндаги базалардан кенгроқ фойдаланиш имкониятини яратади.

Барак Обама имзоланган шартнома Хитойга қарши қаратишган эмаслигини алоҳида таъкидлади.

АҚШ президенти Филиппинга ташрифидан олдин Япония, Жанубий Корея ва Малайзияга сафар қилган эди.
XS
SM
MD
LG