Линклар

“Ўзтадбиркорэкспорт” хорижий савдо ширкати Латвия пойтахти Ригада Савдо уйини очди.

12news.uz ахборот портали хабарига кўра, янги Савдо уйи ўзбекистонлик фермер ва тадбиркорларга ўз маҳсулотларини Болтиқбўйи ва Европа давлатларига экспорт қилишида кўмаклашади.

Ҳозир Ригадаги Савдо уйига енгил саноат, озиқ-овқат маҳсулотлари, қуруқ мевалар олиб келинган.

Йил охиригача Савдо уйи орқали 1 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот сотилиши мўлжалланган.

“Ўзтадбиркорэкспорт” хорижий савдо ширкати АҚШ, Германия, Жанубий Корея, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Беларус каби давлатларга қурилиш материаллари, пластмасса маҳсулотлари, полиэтилен қувурлар, мева ва сабзавот, полиз маҳсулотлари экспорт қилади.
XS
SM
MD
LG