Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:25

Ëзëвондаги "Янги мавзе"нинг нураган ҳожатхонасидан фотоблог


Озодликнинг WhatsApp тармоғидаги муштарийларидан бири Фарғона вилояти Ëзëвон туманида халқ орасида "Янги массив" деб юритилувчи аҳоли пунктининг расмларини юборди. Блоггернинг янгилигидан асар ҳам қолмаган 20 та кўп қаватли уйда аҳоли ўта оғир аҳволда истиқомат қилаётгани акс этган фотоблогини ўқиб, томоша қилинг!


"Томоша қилаётганингиз расмларда Фарғона вилояти Ëзëвон туманидаги "Янги массив" даҳаси акс этган.

Менимча¸ бу уйлар 1990 йиллар бошида қурилган. Шундан бери капитал ремонт қилинмаган.











Одамлар қўлидан келганича ўзларига шароит яратиб яшаяпти. Газ ҳар тугул бор. Қишда ҳам ўчмади, Худога шукур.

Лекин сув уйнинг ичидан чиқмайди. Ташқаридан олиб келамиз. Свет ҳам яхши. Кунига 3-4 соат ўчиб туради, холос.

Туалет уйнинг ичида бор¸ ташқарида яна обший туалет бор. Уй ичидаги туалетларнинг ҳаммаси ҳам ишламайди.

20 та дом бор. Подвалларда канализация қувурлари тешилиб кетган. Подвалнинг ўзини эса 5-6 сантиметр сув босиб ëтибди.


Одамлар ўз ҳисобидан қурби етганча лой сувоқ ва шунга ўхшаш усуллар билан томларини ямаб келишаяпти.

Уйларнинг поли бетондан.

Болалар майдони йўқ. Уйларнинг олдида ўйнашади.

Мутасаддилар кўз юмиб келишаяпти. Бўлмаса, Янги массив шу аҳволга тушармиди?!
XS
SM
MD
LG