Линклар

logo-print

OzodNavigator: “Сиз яшайдиган мамлакатда Ислом ва мусулмонларга муносабат қандай?”


Туркияда мусулмонлар норозилиги.

Туркияда мусулмонлар норозилиги.

OzodNavigator дастурининг 30 апрель, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиқадиган сонида хорижда бўлиб қайтган ва у ерда яшайдиган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакатда Ислом ва мусулмонларга муносабат қандай?” деган савол жавобини қидирамиз.


Ўтган ҳафта Праганинг бирданига иккита масжидида полиция рейд ўтказди. Чехия пойтахти маркази ва шаҳар четидаги масжидларда жума намозига азон айтилиши биланоқ ичкарига ниқоб кийган ва автоматлар билан қуролланган полиция махсус гуруҳининг бостириб кириши оқибатида ибодат бузилди.

Прага марказидаги масжид ичкарисида тўрт соат ушлаб турилган 200дан ошиқ намозхон орасида Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Индонезия ва Бангладеш фуқаролари бўлган.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Расмийлар уюштирилган рейдларни "масжидларда диний эктсремиз ва ирқчиликни тарғиб қилувчи адабиётлар тарқатилганига доир маълумотни текшириш" мақсади билан изоҳлади.

Чехиянинг асосий телеканалларидан бири ҳисобланган “Prima TV” рейд пайтида катта миқдорда қурол-аслаха топилгани тўғрисида ваҳимали хабар тарқатди. Бу хабар полиция тарафидан инкор қилинди ва ҳатто чехиялик мусулмонлар жамоаси бу телеканални судга тортиш ниятини билдиришгача борди.

Айни пайтда, мусулмон давлат ҳисобланан Мисрда "Мусулмон Биродарлиги" партиясининг тақиқланиши ортидан, бу сиёсий ҳаракатга алоқадор ёки хайрихоҳ бўлган 700га яқин мусулмон душанба куни суд тарафидан ўлимга ҳукм қилинди.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сони мавзусини ана шу воқкеалардан келиб чиқиб белгиладик.

Ҳар доимгидек, хорижда яшайдиган ва хорижда бўлиб қайтган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакатда Ислом ва мусулмонларга муносабат қандай?” деган савол жавобини излаймиз.

OzodNavigator дастурининг 30 апрель, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05да эфирга чиқадиган сонида ҳам, одатдагидек, Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Сиз яшайдиган мамлакатда кундалик ҳаётда мусулмонларга нисбатан салбий муносабат гувоҳи бўлганмисиз?

Хорижда дўкон, транспорт ёки бошқа жамоат жойига кирганингизда, ўзингизга ёмон қарашганини сезганмисиз? Оддий насронийларнинг мусулмонлар ҳақида фикри қандай.

Асосан насронийлар яшайдиган Европа мамлакатларида исламофобия, яъни Ислом ва мусулмонларга нисбатан салбий муносабат муаммосини ҳал қилишга ҳукумат тарафидан эътибор қаратиладими? Ёки ҳукуматларнинг ўзлари мусулмонларни потенциал “террорчи ва экстремист”, деб кўрадими?

Айни пайтда, аҳолиси асосан мусулмон бўлган мамлакатларда мусулмонларнинг ҳуқуқлари чекланишига доир мисолларни биласизми?


OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG