Линклар

Ҳиндистонга қарашли Spentex Industries ширкатининг Ўзбекистондаги Spentex Toshkent To’ytepa шўъба корхонаси активлари Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкига берилди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Ҳиндистон ширкатининг 100 фоиз маблағи ҳисобига ташкил этилган Spentex Toshkent To’ytepa шўъба корхонаси қарзи сабабли Миллий банк иҳтиёрига ўтказилган.

2012 йилда мазкур корхона банкрот деб эълон қилинган эди.

Ўтган йил Spentex Toshkent To’ytepa шўъба корхонаси активлари бир неча бор кимошди савдосига қўйилди.

Ширкат жойлашган объектнинг бошланғич нархи 142,92 миллиард сўм (қарийб 70 миллион АҚШ доллари) қилиб белгиланди. Аммо, ҳеч бир инвестор тарафидан бунга қизиқиш бўлмади.
XS
SM
MD
LG