Линклар

logo-print
Ўзбекистон матбуотининг билдиришича, Тошкент шаҳри ҳокимиятининг 1 май куни “Фаввора сайли”ни ўтказиш ташаббуси Республика ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланган ва бу борада Вазирлар маҳкамасининг махсус қарорт чиқарилган.

Мазкур сайл Тошкентдаги фавворалар ёнида ўтказилади ва унда таниқли санъаткорлар иштирок этади. Шунингдек, “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказлари томонидан ярмаркалар уюштирилади.

Хабарда айтилишича, сайл иштирокчиларини сайл ўтказиладиган жойларга олиб бориш ва уйларига қайтишлари учун бепул автобсулар уюштирилади. Уларни патрул хизмати кузатиб боради.
XS
SM
MD
LG