Линклар

logo-print

Қорақалпоғистонда Ўзбекистондан ажралиш ҳақида варақалар тарқатилгани иддао қилинмоқда


"Широқ" ахборот маркази тарқатган маълумотномада Қорақалпроғистонда айнан мана шундай варақалар тарқатилгани иддао қилинади.

"Широқ" ахборот маркази тарқатган маълумотномада Қорақалпроғистонда айнан мана шундай варақалар тарқатилгани иддао қилинади.

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида мухтор республикани Ўзбекистондан ажралиб чиқишга чақирган варақалар пайдо бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда 29 апрель куни “Широқ” ахборот маркази маълумот тарқатди.

Маълумотда айтилишича, мазкур варақалар “Олға Қорақалпоғистон Озодлик ҳаракати” фаоллари томонидан тарқатилган ва милиция уларни қўлга олишга муваффақ бўлган эмас.

Бу хабарни тарқатган “Широқ” ахборот маркази 2014 йилнинг апрелида ўзини Қорақалпоғистон демократик ҳаракати деб тақдим этаётган ташкилот томонидан тузилгани айтилмоқда..

Расмий Тошкент ва Нукус ҳозирча мазкур воқеани тасдиқловчи бирон бир билдирув тарқатгани йўқ.
XS
SM
MD
LG