Линклар

Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги оилада тўрт фарзанд бўлишини хоҳлайди


Тошкентдаги “Ижтимоий фикр” тадқиқот маркази ўтказган сўнгги сўровга кўра, ўзбекистонликларнинг кўпчилиги оилада тўрт ва ундан кўп фарзанд бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

“Оилада қанча фарзанд бўлгани яхши?”, деган саволга респондентларнинг кўпчилиги “тўрт нафар”, деб жавоб қилган.

Кўп фарзандлилик тарафдорлари асосан кекса ёшдагилар. Ёшлар оилада икки фарзанд бўлишини хоҳлашини айтишган.

Жумладан, 21 ёшдан 29 ёшгача бўлганларнинг кўпчилиги икки фарзанди бўлишини хоҳлашини маълум қилган.

30 ёшдан 39 ёшгача бўлганлар оилада тўрт нафар фарзанд бўлиши керак деб ҳисоблайди.

40 ёшдан 49 ёшгача бўлган аёл ва эркаклар орасида бу фикрга қўшилувчилар сони янада кўпроқ.

Ўзбекистон ҳукумати сўнгги йилларда туғилишни камайтириш учун аёлларни мажбурий равишда стерилизация қилиш дастурини ишлаб чиққани ҳақида хабар қилинганди.
XS
SM
MD
LG