Линклар

CPJ: Муҳаммад Бекжон қамоқда энг узоқ қолаётган журналистларни бири


Ню Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси 3 май халқаро матбуот эркинлиги куни арафасида эълон этган ҳисоботида қамоқда қолаётган ўн нафар журналист тақдирига эътибор қаратди.

Улардан бири ўзбекистонлик мухолифатчи журналист Муҳаммад Бекжондир. 60 ёшли Бекжон 1999 йил 16 февраль куни Тошкентда содир бўлган портлашларга алоқадорликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва бу муддат 2012 йилда тугаши керак эди.

“Муҳаммад Бекжон 15 йилдан буён қамоқда қолмоқда ва у дунёдаги энг узоқ қамоқда қолаётган журналистларнинг бири”, дейилади Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ҳисоботида.

28 апрел куни Вашингтонда уюштирилган "Матбуотни озод қилинг" номли кампания доирасида АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Жэн Псаки журналистлар билан суҳбатда Муҳаммад Бекжон тақдирига эътибор қаратганди.

- Унинг соғлигига сўнгги 15 йил мобайнида жиддий путур етди. У ҳозир зудликда тиббий муолажага муҳтож. Ўзбекистон ҳукуматини зудликда унга тиббий ёрдамни кўрсатишга чақриамиз, - деганди Псаки.
XS
SM
MD
LG