Линклар

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўтаётган BMW Open халқаро турнирида чорак финалга чиқди.

Айни дамда жаҳон рейтингида 55-поғонада бораётган Истомин иккинчи давра учрашувида ушбу рейтингда 68-ўринда бўлган австралиялик Маринко Матошевични уч сетда мағлуб этди (6:7(6), 6:3, 7:5).

Чорак финал учрашувида ўзбекистонлик теннисчи словакиялик Мартин Клижан билан беллашади. Клижан иккинчи давра беллашувида россиялик таниқли теннисчи Михаил Южнийни мағлуб этган.

BMW Open халқаро турнирининг мукофот фонди қарийб 600 минг долларни ташкил этади.

Асосан Москвада истиқомат қилувчи 27 ёшли Денис Истоминга унинг онаси Клавдия Истомина мураббийлик қилади.
XS
SM
MD
LG