Линклар

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида энг ёмонларнинг учлигидан ўрин олди


Freedom House ташкилотининг Матбуот эркинлиги харитаси.

Freedom House ташкилотининг Матбуот эркинлиги харитаси.

Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўйича 197 мамлакат орасида 195-ўринни эгаллади. Freedom House ташкилотининг матбуот эркинлигига доир навбатдаги ҳисоботида умуман Евроосиё мамлакатларида вазият аянчлилигича қолаётгани айтилади. Бу минтақада бирор мамлакат матбуоти “эркин”, деб баҳоланмаган.

Қароргоҳи АҚШда жойлашган ташкилот 1 май куни эълон қилган Матбуот эркинлигига доир 2014 йилги ҳисоботда 197 мамлакат ва ҳудуддаги ўтган йилги вазиятга баҳо берилган.

Ўзбекистондан кейин бу рейтингда фақат Туркманистон билан Шимолий Корея қўйилган холос.

Ҳисоботда яна айтилишича, ҳукумат матбуот ва Интернетга нисбатан янги чекловларни жорий қилган Россияда ҳам вазият мураккаблигича қолмоқда.

Украина ҳам 2013 йилда асосан Евромайдон намойишлари пайтида журналистларнинг ҳужумга учраганлари сабабли рейтингда пастроққа туширилган.
XS
SM
MD
LG