Линклар

Сўнгги кунларда Twitter тармоғида кескин эътирозларини билдираётган ўзбекистонлик таниқли хонанда Озода Саидзода Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевни судга бериш ҳаракатида эканини билдирди. Озодлик билан суҳбатда хонанда 2006 йилдан буён катта саҳна ва телевидениеда унга қўйилган тақиққа масъул айнан Бош вазир эканини иддао қилди.


1 май куни Twitter микроблогидаги @ozodasaidzoda номли саҳифаси орқали Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев номига кескин эътирозларини ёйинлаган таниқли хонанда Озода Саидзода (Нурсаидова) бош вазирни судга беришга жиддий асос ва далиллари борлигини даъво қилди.

Хонанда Озода Саидзоданинг Twitter микроблогидаги саҳифасидан 1 май куни олинган сурат. 2014 йил.

Хонанда Озода Саидзоданинг Twitter микроблогидаги саҳифасидан 1 май куни олинган сурат. 2014 йил.

​Озодлик билан суҳбатда хонанда бу даъволари Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари, "ҳокимиятга қайси йўллар билан келгани", уни қўллаб-қувватловчи санъаткорлар гуруҳи воситасида "Ўзбекистон қонунларига зид ҳаракатлар қилишга уни мажбур қилмоқчи бўлгани"га оидлигини айтди.

1 май кунги твитларидан бирида хонанда, жумладан: "Халк номидан гапиришга журъат киломасам хам лн сиз мажлис/да очикдан очик сукиб хакорат килаётган халкнинг бир булагиман Жаноб Мирзиёев!", деб ёзди.
Хонанда Озода Саидзоданинг Twitter микроблогидаги саҳифасидан 1 май куни олинган сурат. 2014 йил.

Хонанда Озода Саидзоданинг Twitter микроблогидаги саҳифасидан 1 май куни олинган сурат. 2014 йил.

Шунингдек, 1 май кунги твитларида хонанда унинг Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги 8 сотихли ҳовлисида қурилган уйи бузилиш арафасида экани, бунинг ортида эса айнан Бош вазир Шавкат Мирзиёев турибди, деб билишини ҳам таъкидлади.

"ЖАНОБ МИРЗИЁЕВ! Шунча йил умримни дузахга айлантирганингиз КАМми СИЗга? Энди УЙимга ёпишдингизми?? Конун йукми сизга?", деб ёзди хонанда.

Озодлик билан суҳбатда таъкидлашича, Озода Саидзода 2001 йилда катта саҳнадан четлатила бошлаган ва 2006 йилга келиб тамомила саҳнадан олинган.

"Бунинг ҳаммаси Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг буйруғи билан бўлган", деб даъво қилди хонанда.

- Чунки, вақтида мен Шавкат Мирзиёев командасига ишлаш ҳақида бўлган таклифни рад этганман... Буларнинг мақсади Мирзиёевни ҳокимият тепасига олиб келиш... Мен конституцион йўллар билан сайланган президентни тан оламан... Бу давлатдан битта қоғоз олмаганман, ҳатто битта "Ниҳол" мукофоти ҳам йўқ менда. Лекин 20 йил шу давлат учун, шу халқ учун ишладим. Менинг ҳеч қанақа давоим йўқ, депутат бўлиш, давлат одами бўлиш, деган амбицияларим йўқ менинг. Менга фақат эркинлик керак, ижод учун нафас олишим керак, кислород керак, холос... Шунча кутдим, бугунга келиб сабрим тугади. Энди чидолмасам керак, - деб таъкидлади Озода Саидзода Озодлик билан суҳбатда Бош вазир Мирзиёев устидан судга мурожаат қилиш қарори сабабларини изоҳлар экан.

Қуйида хонанда билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:


Ҳозир Озода Саидзода Ўзбекистонда тақиқланган ўндан ортиқ хонанда ва санъаткорлардан бири сифатида тилга олинади.

Ўзбекистон телевидениеси, радиоси, расмий байрам тадбирлари ва катта саҳнасида чиқиш тақиқланган санъаткорлар сафидан ундан ташқари Фаррух Зокиров¸ Шерали Жўраев¸ Юлдуз Усмонова ¸ Обид Асомов¸ Шаҳзода Матчонова¸ Шоҳруҳ рэп¸ Феруза Жуманиёзова¸ Отабек Мадраҳимов¸ Фаррух Соиповлар номи тилга олинади.

Яқинда эса бу рўйхатга сўнгги йилларда Ўзбекистон президентининг катта қизи Гулнора Каримова тақдирлаган санъаткорлар Мурод Ражабов, Нилуфар Усмонова, Рашид Ҳолиқов, Алишер Узоқов, Наби Абдураҳмонов ва “Зарба” гуруҳи хонандалари ҳам қўшилди.

Хусусан, Озода Саидзода бошқа тақиқланган санъаткорлардан фарқли равишда ижтимоий тармоқлар ва виртуал дунёда бошқалардан фарқли баёнотлари билан бот-бот тилга тушиб туради.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG