Линклар

logo-print
Кейинги кунларда у ёки бу баҳона билан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг икки собиқ ходими билан суҳбатлашдик. Ҳар иккала журналист ҳам ўзлари ишлаган компания теле ва радиодастурларида қатнашмаслиги, агар марҳум бўлса тилга олинмаслиги лозим бўлган кишилар рўйхати мавжудлигини, ўша рўйхатларга Туркистон жадидчилик ҳаракати вакиллари ҳам киритилганини айтиб беришди.

OzodNazar дастури доирасида очиқланган бу маълумот тингловчиларимизда Жадидчилик ҳаракати ва бу ҳаракат вакилларига мавжуд қизиқишни кучайтирди.

Бу қизиқиш таҳририятимизга қилинаётган мурожаатлардан, материалларимизга келаётган шарҳлардан кўриниб турибди.

OzodWiki дастури, анъанага кўра, Ҳафта Сўзини танлар экан, ўша қизиқишдан келиб чиқди ва бу ҳафтанинг сўзи сифатида Ўзбекча Википедиядан “Жадидчилик” сўзини танлади.

Шуниси қизиқки, Ўзбекча Википедиядаги бошқа мақолаларга қараганда, “Жадидчилик” мақоласи анча бой кўринди. Албатта, такрор айтамиз, умуман эмас, бошқа мақолаларга қиёслаганда бойроқ кўринди.

Қуйидаги суратда “Жадидчилик” мақоласининг боши акс этган:




Ўзбекча Википедиядаги “Жадидчилик” мақоласини тўла ўқиш учун мана бу ишорани босинг ёки мақолага мана бу манзил билан киринг: https://uz.wikipedia.org/w/index.php?title=Jadidchilik&oldid=1615640

Туркистон Жадидчилик ҳаракати тарихи билимдони, сиёсатшунос Анвар Назиров OzodWiki саволларига жавоб берар экан, Мустақиллик йилларида жадидчилик ҳаракатига ҳукумат муносабати қандай ўзгарганини ва ўзгариш сабабларини айтиб берди.

Анвар Назиров билан суҳбатни тингланг.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Азиз тингловчи, OzodWiki дастури Ўзбекча Википедияни, яъни Илмни тарғиб қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган дастур эканлигини ҳеч қачон яширган эмасмиз. Агар истак ва билим бўлса, эринманг, Сиз ҳам Миллий Интернет Энциклопедияга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG