Линклар

logo-print
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол президент Барак Обама қарори билан Қозоғистонга элчи этиб тайинланди.

Крол янги лавозимда Остонадаги уч йиллик элчилик муддати ўтган йилнинг октябрь ойида якунига етган Кеннет Фейрфакснинг ўрнини эгаллайди.

Жорж Крол АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида 2011 йилдан бери ишлаб келган. Бундан олдин у 2003-2006 йилларида Беларусда АҚШ элчиси бўлган.

Кролнинг янги лавозимга тайинланиши АҚШ Сенати тарафидан мақулланиши керак.

Вашингтон ҳозирча Тошкентга янги элчи тайинлагани йўқ.
XS
SM
MD
LG