Линклар

Хитой ҳукумати Урумчи шаҳрининг темирйўл станциясида рўй берган портлашда диний экстремистларни айблади.

30 апрель куни рўй берган портлашда уч киши ҳалок бўлгани айтилган эди. Давлатга қарашли ахборот агентликларига кўра, ҳалок бўлганларнинг икки нафари ҳужумчилардир.

Улар полициячини пичоқлаб ўлдирганларидан сўнг ёнларида бўлган портловчи мосламани ишга туширишган, дейилади хабарларда.

Хитой ҳужумати ушбу воқеани террор ҳужуми дея баҳолаб, ҳужумчилар диний экстремистлар бўлганини билдирди.

Воқеа Хитой президенти Си Цзинпиннинг Шинжон Уйғур Мухториятига қилган сафарининг сўнгги кунига тўғри келди.

Президент ҳужум ортида турганларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини талаб қилди.

Жаҳон уйғурлар конгресси матбуот котиби Дилхат Рахитга кўра, 30 апрель ҳужумидан сўнг Шинжонда камида 100 нафар уйғур миллатига мансуб кишилар ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG