Линклар

Украина шарқидаги Харьков шаҳрининг суиқасдга учраган ҳокими Геннадий Кернес ҳушига келди.

28 апрель куни Харьков ташқарисида номаълум шахслар томонидан отиб кетилган Кернес айни дамда Исроилдаги клиникада даволанмоқда.

Харьков шаҳар кенгаши матбуот хизматининг билдиришича, ҳокимнинг операциядан сўнг ўзига келгани ҳақида унинг ўғли хабар берган.

Кернесга дастлаб Харьковда, сўнгра Исроилда жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Биринчи амалиётдан сўнг у сунъий кома ҳолатига киритилган эди.

Дастлаб Россия тарафдори бўлган Геннадий Кернес кейинроқ Ғарб тарафдори бўлган Киев ҳукуматига содиқ эканини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG