Линклар

Яман ҳукумати Ал Қоида гуруҳига алоқадор деб гумонланган 13 нафар жангарини йўқ қилгани ҳақида маълумот тарқатди. Улар орасида Ўзбекистон фуқароси бўлган шахс ҳам борлиги айтилмоқда.

Қирувчи самолётлар ва танклардан иборат бўлган ҳукумат кучларининг жангариларга қарши 29 апрелда бошланган ҳарбий амалиёти 1 май куни ҳам давом этган.

Расмийларнинг билдиришича, Абян вилоятидаги амалиётда Ўзбекистон фуқароси бўлган Абу Муслим ал-Ўзбекий исмли шахс йўқ қилинган.

Ҳалок бўлган ўзбекистонлик Ал Қоиданинг Ямандаги маҳаллий етакчиларидан бири бўлгани айтилмоқда.

Исмини очиқламаган хавфсизлик расмийсининг айтишича, ал-Ўзбекий Яманга Ўзбекистондан 2011 йилда келган.

Мазкур ҳарбий амалиётда шу кунгача 24 нафар ҳукумат аскари ҳамда жангари деб гумонланган 28 нафар киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG