Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:23

Тошкентда милиция тўхтатган машинадан Молотов коктейллари топилди


Тошкентнинг Олмазор туманида милиция ходимлари “Матиз” машинасини тўхтатганида ичидан Молотов коктейли, деб аталадиган ёнилғи суюқлик солинган шиша идишлар, ниқоблар ва совуқ қуроллар топилганини расмийлар Озодликка тасдиқлади.



Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбанинг Озодликка айтишича, 1 май куни Олмазор туманининг йўл патрул ҳизмати ходимлари Тошкент ҳарбий касалхонаси ёнида “Матиз” русумли машинани тўхтатишганида ичидан Молотов коктейллари, ниқоблар ва совуқ қуроллар топилган.

- Яшикда ёндирувчи суйуқлик солинган шиша идишлар, маскалар ва қуроллар топилди. Машинанинг ичида бўлган икки одам ҳибсга олиниб, сўроқ қилинмоқда. Бу иш билан Миллий хавфсизлик идораси шуғулланмоқда,- деди Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба.

Ҳибсга олинганлар кимлар, Молотов коктейли, ниқоб ва совуқ қуролларни улар нима мақсадда олиб юришгани ва қаердан олиб келишгани хусусида манба изоҳ бера олмаслигини билдирди.

- Ҳозир бу иш билан Ўзбекистон миллий хизмати шуғулланмоқда, бизга ҳеч нарса айтишмаяпти,- деди Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаа.

Тошкентда Молотов коктейлларининг пайдо бўлиши Украина шарқида кечаётган воқеалар манзарасида рўй бермоқда.

Молотов коктейллари ва автомобил ғилдираклари Украина пойтахтининг Мустақиллик майдонида рўй берган Виктор Янукович режимига қарши намойишларда кенг ишлатилгани маълум.

Кейинчалик Венесуэладада ҳам намойишчилар ҳукуматга қарши норозилик тадбирларида шу воситаларни қўллашди.

Айни кунларда Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар ҳам Киев ҳукуматига қарши курашда Молотов коктейллари каби қўлбола воситаларни ишга солмоқда.

Баъзи манбаларда бу воситалар Украина шарқига Россиядан етказилаётгани айтилади.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмийлари Тошкентда Молотов коктейллари қўлга туширилгани ҳақида ҳозирча расмий изоҳ беришмаяпти.
XS
SM
MD
LG