Линклар

Славянскда россияпараст айирмачилар Ми-24 вертолётини уриб туширгани оқибатида Украина қуролли кучларининг икки ҳарбийси ҳалок бўлган, яна бир неча нафар киши жароҳатланган.

Бу ҳақда хабар қилган Украина Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, айирмачилар Украина қуролли кучларига қарашли камида иккита вертолётни уриб туширган, бир учувчини асирга олган.

Айирмачилар Украина ҳарбийлари билан тўқнашув натижасида бир нафар россияпараст ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилди.

Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваковнинг Facebookдаги саҳифаси орқали хабар қилишича, Славянскда айирмачиларга қарашли тўққизта блокпост назоратга олинган.

Аваковнинг ёзишича, Славянск Украина ҳарбийлари томонидан ўраб олинган бўлиб, ҳозирда йўл ҳаракати чекланган, темир йўл қатновлари тўхтатилган.

Вазир Аваков Славянск ва Краматорск аҳолисини кўчага чиқмасликка чақирди.
XS
SM
MD
LG