Линклар

Қурултойнинг навбатдаги сонида “Қуда-андачилик ва ҳокимият” мавзусини муҳокама қилдик. Ўтган ҳафта криминал авторитет Салим Абдувалиев набирасининг яна бир криминал авторитет Ҳусан Зиямуҳаммедов оиласига келин бўлиб тушгани жиноий тизимларнинг ўзаро қариндошлик ришталари билан боғланиб кучайганига мисол ўлароқ талқин қилинди.

Баъзи манбаларда “Ўзбек мафиясининг босси” дея таърифланган Салимбойвачча давлат лавозимларини сотаëтгани ва Ўзбекистон вазирларини молиялагани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Wikileaks эълон қилган АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жон Пёрнеллнинг дипломатик мактубларида айтилишича¸ Салим Абдувалиев Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг муовини Турсунхон Худойберганов билан биргаликда кадрлар масаласи учун масъул бўлиб, у ҳар бир ишчи позициянинг баҳоси ҳамда ўзининг улуши ҳақида олдиндан келишиб олган.

Жон Пёрнелл каблограммааларида маълум қилинишича, ишга жойлаштириш бўйича операцияларни амалга оширишда Салим Абдувалиев билан президентнинг маслаҳатчиси ва ички ишлар вазири билан яқиндан ҳамкорлик қилган.

Бундан ташқари каблограммаларда Салим Абдувалиевнинг турли давлат тендерларининг ғолибларни аниқлашда иштирок этган айтилади.

Салим Абдувалиевга қуда бўлган Ҳусан Пирматович Зиямуҳаммедов криминал дунë ҳақидаги Россия матбуотида “Вор в законе” дея таърифланган.

Ўзбекистон мухолифати арбобларидан бири Муҳаммад Солиҳ бундан ики йил олдин ëзган мақоласида Ҳусан Зиямуҳаммедовни МХХ билан ҳамкорлик қиладиган мафия вакили деб атаган.

Солихнинг ëзишича¸ Ҳусан Зиямуҳаммедов СНБ зобитларининг чет эл сафарларини молиялайди ва МХХнинг ФСБ ҳамда рус мафияси билан муносабатларида координаторлик ролини бажариб келади.

Муҳаммад Солиҳнинг мақоласида “Хусан бу холатда мафия ва ҳокимиятнинг киндиги бир эканига яққол намуна бўла олади. Чунки у Ўзбекистон МХХ контрразведка бошқармаси бошлиғи Алишер Усмоновдан бевосита топшриқ олади” дея иддао қилинади.

Баъзи манбаларга кўра¸ Ҳусан Зиямуҳамедов бу хизматлари эвазига Ўзбекистонда ”Необыкновенная” деган ароқни сотиш монополиясини қўлга киритган.

Озодлик тасарруфидаги маълумотларга кўра¸ Ҳусан Пирматович Зиямуҳаммедов ва Салим Абдувалиевнинг тўй тадбирларида Ўзбекистон ички ишлар¸ адлия¸ молия ва ташқи ишлар вазирининг хотинлари, шунингдек, бош вазир муовинининг синглиси мунтазам иштирок этиб келган.

Озодлик Қурултойида қатнашган Муҳаммад Солиҳнинг таъкидлашича¸ Ўзбекистондаги сиëсий бошқарув мафия билан чамбарчас боғланиб кетган.

Лола ва унинг эри Тимур Европа ва АҚШдаги энг қиммат мол- мулк соҳиби ҳисобланади.

Собиқ дипломат ва ҳозирда мустақил журналист Алишер Таксанов иддаосига кўра¸ Тимур Тиллаев ўз қайнотаси Ўзбекистон президенти Ислом Каримов яратган протекция кўмагида Хитойдан Ўзбекистонга келадиган товарлар оқимини монополия қилган. Мамлакатдаги импортёрлар Президент куëви Тиллаевга оид "Абу-Сахий"ширкати билан шартнома тузишга мажбур.

Ўзбек сиëсий бошқарувининг мафия билан қуда- анда бўлиб кетгани боис урчиган коррупция кўлами ва оқибатларини Озодликнинг Қурултой эшиттиришида муҳокама қилдик:

Эшиттиришда ўзбек мухолифати арбоби Муҳаммад Солиҳ¸ журналистлар Исмат Ҳушев¸Алишер Таксанов ҳамда сиëсатшунос Тошпўлат Йўлдошев иштирок қилди.

Озодлик таҳририяти, Лола ва Тимур Тиллаевлар Қурултой дастурининг ушбу сонида илгари сурилган иддаоларни қатъиян рад этганига эътиборингизни қаратади.

Xabar, foto va videoni Ozodlik radiosiga +420724971539 WhatsApp, Telegram raqamiga yuboring!

Jonli efirlarimizda qatnashmoqchi bo'lsangiz har Dushanba va Chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00 dan boshlab ozodovoz, ozodlikonline va ozodskype Skype manzillariga qo'ng'iroq qiling!

60 yildan beri xabarchilik qilayotgan Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG