Линклар

Ўзбекистонда 17 мингга яқин таксичи жаримага тортилди


Амалдаги тартибга мувофиқ таксилар бутун Ўзбекистон бўйлаб сариқ рангга, Тошкентда эса қаймоқ рангига бўялиши лозим.

Амалдаги тартибга мувофиқ таксилар бутун Ўзбекистон бўйлаб сариқ рангга, Тошкентда эса қаймоқ рангига бўялиши лозим.

Жорий йилда милиция ва солиқ ходимлари ўтказган мингдан зиёд рейд давомида 16693 та лицензиясиз киракаш аниқланган.

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси маълумотига кўра, лицензиясиз фаолият кўрсатган шахсларга 2 миллиард 548 минг сўм миқдорида жарима солинган.

2012 йилнинг 1 январидан бошлаб жорий қилинган таксичилик фаолиятига доир янги тартибга кўра, фуқароларнинг махсус лицензияга эга бўлмасдан киракашлик қилиши тақиқланади.

Ушбу тартибни илк бор бузган такси ҳайдовчиларига маъмурий жазо, иккинчи бор бузган жисмоний шахсга жиноий жазо қўлланилади.
XS
SM
MD
LG