Линклар

logo-print
Ўзбекистонда уйланаётган ёшлар никоҳ ёшига етганми-йўқми – бу масала ҳуқуқ-тартибот органларининг доимий назорати остида. Ҳар қалай, мамлакатда чиқадиган “Инсон ва қонун” газетасининг хабар қилишича, Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг биринчи чорагида эрта турмуш қуришнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар доирасида 40 дан ортиқ никоҳ тўйи вақтинча тўхтатиб қўйилган.

Газетанинг бу хабари фарғоналик фаол Абдусалом Эргашевнинг OzodNazarида тилга олинган мавзулардан бирини белгилаб берди.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, Сурхондарёда қайд этилган ҳолатлар Фарғонада юз бериши мумкин эмас.

Нега?

Бу савол жавобини ҳамда сарлавҳага чиқарилган савол жавобини суҳбатни тинглаш жараёнида билиб оласиз.

Бугунги OzodNazarда, шунингдек, йўл юрадиган, йўл юрса ҳам мўл юрадиган, лекин манзилга ҳеч етай демайдиган автобуслар тўғрисида ҳамда маошининг баракаси йўқ янги иш жойлари тўғрисида гап бўлди.



Habar, foto va videoni Ozodlik radiosiga +420724971539 WhatsApp, Telegram raqamiga yuboring!

Jonli efirlarimizda qatnashmoqchi bo'lsangiz har Dushanba va Chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00 dan boshlab ozodovoz, ozodlikonline va ozodskype Skype manzillariga qo'ng'iroq qiling!

60 yildan beri habarchilik qilayotgan Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG