Линклар

Прага мусулмонлари ўтган ҳафта шаҳардаги икки масжидда жума намозини бузиб, рейд ўтказган полициячилар ҳаракатига норозилик билдириб, бугунги жума намозини Чехия Ички ишлари вазирлиги биноси қаршисида ўқиди.

Акцияни кузатган Озодлик мухбирига кўра, намойишда камида 500 мусулмон иштирок этган.

Имом ўз хутбасида ўтган ҳафта полиция томонидан жума намозининг бузилгани номақбул бўлганини айтиб, мусулмонларни оёқ ости қилмасликни сўраган.

Намойиш ташкилотчилари 25 апрель куни жума ибодатини бузиб, икки йирик масжидда ўтказилган полиция рейди Чехия қонунлари ва халқаро келишувларга зид эканини таъкидладилар.

Ташкилотчиларнинг айтишича, ушбу рейд пайти мусулмонларнинг эътиқод эркинлиги бўйича ҳуқуқлари поймол этилганига норозилик сифатида бугунги тадбир ташкил қилинган.

Ўтган жума куни чех полицияси Прага шаҳрининг марказидаги Гроссман савдо мажмуаси ҳудудида жойлашган масжид ва шаҳар чеккасидаги "Черний мост" мавзесидаги масжидда “ваҳобийлик ғояларини тарғиб қилувчи адабиётларни қидириш” иддаоси билан рейд ўтказган эди.

-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Habar, foto va videoni Ozodlik radiosiga +420724971539 WhatsApp, Telegram raqamiga yuboring!

Jonli efirlarimizda qatnashmoqchi bo'lsangiz har Dushanba va Chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00 dan boshlab ozodovoz, ozodlikonline va ozodskype Skype manzillariga qo'ng'iroq qiling!

60 yildan beri habarchilik qilayotgan Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.
XS
SM
MD
LG