Линклар

Петербургда ўз қизларини ўлдиришга ҳаракат қилган ўзбекистонлик ота-она ушланди


Кеча Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Шпалерний кўчасидаги уйлардан бирида ижарага яшаган ўзбекистонлик эр-хотин ўз фарзандларини ўлдиришга ҳаракат қилганлик айби билан ҳибсга олинди.

CA-NEWS агентлигининг полициядаги манбага таяниб тарқатган хабарига кўра, ўзбекистонлик эр-хотиннинг 4 ойлик ва 2 ёшлик икки қизалоғи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Полиция маълумотига кўра, дастлаб жорий йилнинг 29 апрель куни кечқурин шаҳардаги болалар шифохонасига танасида кўплаб жароҳатлар билан 4 ойлик қизалоқ ётқизилган.

Эртасига кечқурин қизалоқнинг 2 ёшлик опаси ҳам оғир аҳволда шифохонасига келтирилган.

Полиция ушбу опа-сингилнинг ўз ота-онаси томонидан азоблангани оқибатида шифохонага тушганини аниқлаган.
XS
SM
MD
LG