Линклар

logo-print

Қрим татарларининг фахрий етакчиси, Украина Олий Радаси депутати Мустафо Жамилев Озодлик билан суҳбатда уни Москвага киритишмаганини айтди. Жамилев Москва орқали ватани Қримга учишни режалаган эди.

Қрим татарлари ўз фахрий етакчиси Мустафо Жамилевнинг ярим оролга киришига имкон яратиш учун Армянск туманидаги Россия ҳарбий кордонини ёриб ўтди.

Шанба куни эрталаб минглаб одам назорат постининг нариги тарафида турган ўз етакчисини олқишлаб юриш қилди. Шундан сўнг россиялик чегарачилар ҳарбий техника билан Қримга йўлни тўсиб қўйди.

Буни оқибатида кўплаб қримликлар Украинанинг материк қисмидда қолиб қолди.

Қрим татарларининг фахрий етакчиси, Украина Олий Радаси депутати Мустафо Жамилевни жума куни Москвага киритишмаганидан сўнг у машинада ўз ватани Қримга йўл олганди.

Россия чегарачилари жума куни Жамилевга унга Россияга кириш тақиқилаб қўйилганини айтишганидан сўнг, у Киевга қайтиб кетишга мажбур бўлди.

- Москва орқали Симферополга учишим керак эди. Лекин Москва аэропортида чегарачилар менга Россияга киришимга тақиқ борлигини айтишди. Шундан сўнг Киевга қайтишга мажбур бўлдим, - деди Жамилев.

Ҳозирги кунда Қримга учқичда фақат Россия орқали бориш мумкин.

Қримнинг тан олинмаган раҳбари Сергей Аксёнов 3 май куни Симферополда журналистлар билан учрашуви чоғида қрим татарлари етакчиси Жамилевнинг нияти ярим оролда вазиятни кескинлаштириш эканини айтган.

- Бу одамга Ғарб жосуслик ҳизматлари вазиятни кескинлаштириш вазифасини топширган, бунга шубҳа йўқ, -деб айтди Аксёнов.

Қрим Мухтор Республикасида фаолият юритувчи қрим татарлари Мажлиси Жамилевнинг Россияга киритилмаганини қоралаб чиқди ва фавқулодда йиғинга тўпланди.

Мустафо Жамилев энди автомобилда Қримга боришга ҳаракат қилиб кўришини айтди.

-Ҳозир ягона йўл шу бўлиб қолаяпти. Қрим менинг ватаним. Оилам, уйим Қримда. Мен фақат сессия пайти Киевга келаман, - деди Жамилев.

Жамилев Россия аннексиясини тан олмаслигини, Қрим Украинанинг таркибий қисми эканини таъкидлаб келади.

Жаноб Жамилев айнан шунинг учун унинг Қримга киришига монеълик қилинаётган бўлиши мумкин, деган гумонда.

Жамилев 22 апрель куни ярим оролдан Украинага ўтаётганида унга 2019 йил 19 апрелигача Қримга кириш тақиқлангани ҳақидаги ҳужжат кўрсатилганди.

Қрим ярим ороли Мустафо Жамилевнинг киндик қони тўкилган ватанидир. Мустафо Жамилев 1943 йилда Қримда туғилган. Уни оиласи бошқа қрим татарлари қатори Ўзбекистонга сургун этилганида Жамилев олти ойлик чақалоқ эди.

Ўтган ҳафта Мустафо Жамилев халқаро Нобель тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди.

-------------------------------------------------------------------------------------------------
Habar, foto va videoni Ozodlik radiosiga +420724971539 WhatsApp, Telegram raqamiga yuboring!

Jonli efirlarimizda qatnashmoqchi bo'lsangiz har Dushanba va Chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00 dan boshlab ozodovoz, ozodlikonline va ozodskype Skype manzillariga qo'ng'iroq qiling!

60 yildan beri habarchilik qilayotgan Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG