Линклар

logo-print
Калифорниядаги маҳкама Жанубий Кореянинг Samsung ширкатини смартфонлар ишлаб чиқариш технологиясига оид иккита патент қоидаларини бузгани учун Apple ширкатига 120 миллион АҚШ доллари тўлаши кераклиги ҳақида ҳукм чиқарди.

Ҳакамларга кўра, Samsung "slide to unlock" технологиясини ўз смартфонларида қўллаб, патент қоидаларини бузган.

Apple смартфон бозоридаги ўзининг асосий рақиби бўлган Samsung ширкатини бешта патент қоидаларини бузганликда айблаб, 2 миллиард 200 миллион доллар ундириб беришни суддан талаб этаётган эди.

Лекин, Калифорниядаги маҳкама Америка ширкатининг учта патентга доир шикоятини қондирмади.
XS
SM
MD
LG