Линклар

logo-print

Пекиндан Венецияга югураётган малайзиялик спортчи Ўзбекистон ҳудудини кесиб ўтди


Хитой пойтахти Пекиндан Италиянинг Венеция шаҳрига марафон югуришини амалга ошираётган малайзиялик спортчи Сууайбе Мохд Носир Ўзбекистонга етиб келди.

41 ёшли спортчи кунига 50 километр масофани югуриб ўтмоқда. У Пекин ва Венеция оралиғидаги бир вақтлар Марко Поло забт этган масофани 72 кун мобайнида босиб ўтишга аҳд қилган.

Олдинда Туркманистон, Эрон, Туркия, Болгария, Сербия, Хорватия ва Словения орқали ўтадиган йўл йўл турибди.

Спортчи режага мувофиқ 3 июн куни Венецияга етиб келиши керак.
XS
SM
MD
LG