Линклар

logo-print
Қрим татарлари ўз фахрий етакчиси Мустафо Жамилевнинг ярим оролга киришига имкон яратиш учун Армянск туманидаги Россия ҳарбий кордонини ёриб ўтди.

Шанба куни эрталаб минглаб одам назорат постининг нариги тарафида турган ўз етакчисини олқишлаб юриш қилди. Шундан сўнг россиялик чегарачилар ҳарбий техника билан Қримга йўлни тўсиб қўйди.

Буни оқибатида кўплаб қримликлар Украинанинг материк қисмидда қолиб қолди.

Қрим татарларининг фахрий етакчиси, Украина Олий Радаси депутати Мустафо Жамилевни жума куни Москвага киритишмаганидан сўнг у машинада ўз ватани Қримга йўл олганди.

Жамилев жума куни Москва орқали ватани Қримга учишни режалаган эди. Ҳозирги кунда Қримга учқичда фақат Россия орқали бориш мумкин.
XS
SM
MD
LG