Линклар

Россия раҳбарияти кеча Одессадаги ўнлаб одам ўлимига сабаб бўлган ҳодисаларда Киев ва ғарб ҳукуматларини айблади.

Одесса шаҳрида рўй берган кечаги қуролли тўқнашувларда 37 одам ҳалок бўлди, 200дан ортиқ одам яраланди.

Ҳалок бўлганларнинг аксари россияпарастлар экани айтилади. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Путин қурбонларни яқинларига ҳамдардлик билдирган ва бу фожеада Киев раҳбариятини айблаган.

Украина полициясига кўра, тартибсизликларга алоқадорликда гумонланиб, 130 одам ҳибсга олинган.

Жиноят кодексининг “Қасддан одам ўлдириш”, “жамоатчилик тартибини бузиш”, “давлат идораларини ишғол этиш” каби ўндан зиёд моддаси бўйича жиноят ишлари қўзғотилган.

Айни пайтда Одессада уч кунлик мотам эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG