Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:26

Украина шарқидаги шаҳарларда тўқнашувлар рўй берди


Украина хавфсизлик кучлари мамлакат шарқида жойлашган шаҳарларда давлатга қарашли биноларни эгаллаб олган Россия тарафдори бўлган айирмачиларга қарши “аксил террор” амалиётларни давом эттирмоқда.

3 май куни ҳукумат қўшинлари қуршовга олган Славянск шаҳри ташқарисида рўй берган тўқнашувда талафот кўрилгани хабар қилинди.

Шанба куни Краматорск шаҳрида ҳарбийлар хавфсизлик хизмати ва маҳаллий телестанция биноларини айирмачилардан тозалади.

Луганск шаҳрида айирмачилар хавфсизлик хизмати жойлашган бинога ҳужум қилди.

Айни пайтда, Мариупол ва Константиновка шаҳарларида отишмалар овози эшитилгани хабар қилинди.

Украина шарқида жума ва шанба куни рўй берган тўқнашувларда элликдан зиёд одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG