Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:55

Афғонистон шимолида ер кўчиши оқибатида юзлаб одам нобуд бўлди


Афғонистонда юзлаб одам ер кўчкиси остида қолиб нобуд бўлгани муносабати билан 4 май мамлакатда мотам куни деб эълон қилинди.

Жума куни Бадахшон вилоятида Ааб Барийк қишоғи ер кўчкиси остида қолиб кетган.

Табиий офат оқибатида қанча одам ўлгани ҳозирча аниқ эмас.

3 май куни Афғонистон расмийлари 300 киши ўлганини расман тасдиқлади.

Ундан олдин 2500 киши ер кўчкиси остида қолгани хабар қилинган эди.

Шанба куни қутқарувчилар қурбонларни қидириш ишларини тўхтатди.

Бунга фожиа жойида яна ер кўчиши мумкинлиги сабаб бўлди.

Сўнгги ҳафталар мобайнида Афғонистон шимолида тинмай ёмғир ёққани ер кўчишига сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG