Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:45

Малайзия делегацияси Ўзбекистонга тўрт кунлик ташриф билан келди


Малайзия Бош вазири ўринбосари М.Яссин.
Малайзия Бош вазири ўринбосари М.Яссин.
4 май куни Малайзия делегациянинг Ўзбекистонга тўрт кунлик ташрифи бошланди.

Бернама ахборот агентлиги хабарига кўра, Малайзия Бош вазири ўринбосари ва Маориф вазири Тан Шри Муҳиддин Яссин бошчилигидаги делегация Ўзбекистон расмийлари билан учрашувлар чоғида икки давлат ўртасида савдо ва инвестицияларни янада кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши ва келишувлар имзолаши кутилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 2013 йилда Ўзбекистон-Малайзия ўртасида савдо айланмаси 71 миллион 460 минг АҚШ долларини ташкил қилган.

Ўтган йил Ўзбекистон Малайзиядан қарийб 70 миллион долларлик маҳсулотлар импорт қилган ва 1,6 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилган.

Айни пайтда Малайзиянинг Ўзбекистонга инвестицияси 350 миллион долларни ташкил қилган. Бунинг асосий қисмини Петронас нефт-газ ширкати ҳиссасига тўғри келади.

Малайзиянинг Тошкентдаги элчиси Абдул Азиз Хорунга кўра, ҳозир тахминан бир минг нафар Ўзбекистон фуқароси Малайзия олийгоҳларида ўқимоқда.

Ўтган йил 12 минг ўзбекистонлик сайёҳлик мақсадида Малайзияда бўлиб қайтган.
XS
SM
MD
LG